16-09-2020 | 09:00

622

Навбатдан ташқари йиллик умумий йиғилиш

«Koson yog’-ekstraksiya» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари йиллик умумий йиғилиши 2020 йил 9-октябр куни соат 15-00 да жамиятнинг маъмурий биносидаги мажлислар залида, яъни Қашқадарё вилояти, Косон шаҳри, Бухоро йўли кўчаси 1-уйда ўтказилади.

 

Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестри 2020-йил 14-сентябр ҳолатига тузилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2020-йил 5-октябр ҳолатига тузилади.

 

Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Корхонани хом-ашё билан таъминлаш ҳамда айланма маблағни тўлдириш мақсадида тижорат банкидан кредит олиш билан боғлиқ йирик битимни тасдиқлаш.
  3. “Косон ёғ-экстракция”АЖ бошқарув раисини (тайинлаш) сайлаш.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2020-йилнинг 9-октябр куни соат 14:00 дан бошлаб юқоридаги манзилда амалга оширилади.

 

Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакиллари эса қўшимча белгиланган тартибда ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) билан танишиш учун жамият акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.