23-09-2021 | 09:00

57

Проведение внеочередного общего собрания акционеров

“Косон ёғ-экстракция” акциядорлик жамияти акциядорлари
ДИҚҚАТИГА!


“Косон ёғ-экстракция” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021
йил 15 октябр куни соат 15:00 да Косон шаҳри Бухоро йули кўчаси 1-уйда (“Koson yog’-
ekstraksiya” AJ мажлислар залида) ўтказилади.


Кун тартиби:


1. Саноқ комиссияси аъзолари таркиби ва мажлис регламентини тасдиқлаш.

2. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш.

3. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркибини сайлаш.

4. Жамият бошқарув аъзоларини тайинлаш.

5. 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдани қайта тақсимлаш тўғрисида.

6. Корхонани хом-ашё билан таъминлаш ҳамда айланма маблағни тўлдириш мақсадида тижорат банкидан кредит олиш билан боғлиқ йирик битимни тасдиқлаш. 

Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестри 2021 йил 22 сентябр ҳолатига тузилади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2021 йил 11 октябр ҳолатига тузилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йилнинг 15 октябр куни соат 14:00 дан бошлаб юқоридаги манзилда амалга оширилади. Йиғилишга акциядорлар шахсини  тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакиллари эса қўшимча белгиланган тартибда ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) билан танишиш
учун жамият акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Косон шахри Бухоро йули кучаси 1-уй,
тел: 8(375) 592-47-47 e-mail: kosonyog@mail.ru