A- A A+
     

Бизнинг ютуқларимиз

Косон туман ҳокимининг 2012 йил 4 декабрдаги 1014/12-сонли  қарорига  асосан  Арабхона массивидаги захира ер фондидан ажратилган 7,62 гектар ер майдонига Интенсив боғ барпо этилди. Барпо этилган боғга  1500 туп ўрик, 1500 туп оли, 1500 туп бехи каби мевали дарахтлар ва 3700 туп сасна ва можевика манзарали кўчатлари экилиб, парвариш қилинмоқда. Янги 5 та иш ўрни яратилди.

 

  Корхонадаги мавжуд иссиқхона қайта таъмирланиб, лимон, мандарин, помидор ва бодринг кўчатлари экилиб, ҳисобот даврида 979 кг помидор, 150 кг бодринг маҳсулотлари, 29 кг ҳар хил кўкатлар ва 30000 дан ортиқ помидор, бодринг, болгар кўчатлари етиштирилиб, 4 985 000 сўм даромад олинди. Янги 2 та иш ўрни яратилди.

 

 Янги ташкил этилган асаларичилик хўжалигига 14 510 000 сўмга 50 оила асалари сотиб олинди, бугунги кунда асалари оиласи сони 55 тага етказилиб, 900 кг асал маҳсулоти олинди. Янги 2 та иш ўрни яратилди.

 

 Чорвачилик бўлимида 55 бош зотли сигирлар парваришланмоқда, шундан 36 бош сигирлардан ҳар куни 400-450 литр сут соғиб олинмоқда. Бундан ташқари 41 бош тана ва 37 бош эркак бузоқлар парвариш қилинмоқда. Ҳисобот йилида 138 327 кг сут соғиб олинди.

 

Ҳудудларда шартномага асосан лалми ер майдонларига экилган махсар экинидан 163,7 тонна махсар ҳосили йиғиштирилиб корхонага топширилди. Иккинчи экин сифатида ҳисобот йилида экилган кунгабокардан 21,9 тонна ҳосил йиғиштириб олиниб, корхонага қайта ишланди.

Жамият ҳақида

«Koson yog’-ekstraktsiya» АЖ Ўзбекистон Республикаси бозорида ижобий обрўга эга бўлиб, барқарор жамият ҳисобланади.

Сайтимиз Сизга манзур бўлдими?

Контактлар

Aksiyadorlik jamiyati «Koson yog’-ekstraksiya»

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 180803, Кашкадарьё вилояти, Косон тумани, Бухоро йўли кўчаси, 1
0 (375) 592 47 47
info@kosonyog.uz

Янгиликларга обуна бўлиш

Азиз меҳмонлар, бизнинг янгиликларга обуна бўлинг ва жамиятимизга алоқадор бўлиб ўтаетган барча янгиликлардан хабардор бўлинг